Ҳайдовчининг қўл-оёғини боғлаб “Спарк”ни олиб қочган шахслар қўлга олинди

0 41

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни тунги 03:30 ларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 3 нафар номаълум шахслар куч ишлатиш йўли билан "Спарк" русумли автоулов ҳайдовчиси, 1993 йилда туғилган фуқаро А.Дни оёқ ва қўлини боғлаб, йўл ёқасида ташлаб кетишади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

Унинг бошқарувидаги “Спарк” русумли автоуловни эса олиб қочиб кетишган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари жараёнида автоулов Тошкент тумани “Чувалачи” маҳалласида ҳаракатланаётганлиги аниқланиб Тошкент тумани ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан тўсиб ушлаш йўли билан қўлга олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ