Сув истеъмолчилари ҳар куни олган сувини нима мақсадда ишлатгани ҳақида маълумот беришга мажбур бўлади

0 26

Ўзбекистонда сув ресурслари ҳисобини юритиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби янада такомиллаштирилади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Сув истеъмоли ва сувдан фойдаланганлик бўйича статистик кузатув олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланиши мумкин.


Белгилаб қўйилишича:


2020 йил 1 июлидан бошлаб барча тоифадаги (коммунал сув таъминоти тизимидан ташқари) сув истеъмоли ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботлар “Сувдан фойдаланганлик тўғрисида” идоравий статистик 2-ТП (сув хўжалиги) шакли асосида қатъий равишда электрон тарзда юритилади.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча вилоят ҳокимликлари билан биргаликда:
2020 йилнинг 1 апрелигача “Сувдан фойдаланганлик тўғрисида” идоравий статистик 2-ТП (сув хўжалиги) ҳисоботни электрон тарзда юритиш учун республиканинг барча нуқталарида (онлайн) дастурий таъминот ҳамда мазкур дастурий таъминотдан фойдаланиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш;
2020 йилнинг 1 июлидан ушбу дастур орқали сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиларнинг ягона электрон базаси билан боғлаш ҳамда ҳар бир истеъмолчи кесимида тўланадиган солиқ миқдорларини ҳисобини юритиш вазифалари юклатилади.
Сув истеъмоли ва сувдан фойдаланганлик бўйича статистик кузатув олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, барча сув манбалари ҳамда сув хўжалиги объектларида сувнинг кундалик кузатуви, ҳисоби олиб борилади ва ҳисоботи юритилади.
Сув ресурслари устидан кузатув, ҳисоб олиб бориш ҳамда ҳисобот юритиш ишлари:
табиий сув манбалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет);
ер ости сув манбалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси;
ер усти сувларидан фойдаланиш бўйича – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
хўжалик ички сув объектлари бўйича – сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан амалга оширилади.
Сув истеъмолчилари – ҳар куни соат 18:00 гача олган сувини нима мақсадда ишлатгани, қандай экинни қанча гектар суғоргани ҳамда сувни бошқа мақсадда ишлатгани тўғрисида сув истеъмолчилари уюшмасига маълумот беради.
Сув истеъмолчилари уюшмалари ҳар куни кечқурун соат 18:30 гача қайси манбадан қанча сув олгани, уни қайси сув истеъмолчиларига қанчадан тақсимлаб бергани ҳамда бу сув қайси мақсадлар учун, қандай фойдаланилганлиги, сувдан фойдаланиш коэффициенти ҳақида туман ирригация бўлимига ахборот бериб боради.
Ҳар ўн беш кунда туман ирригация бўлими билан олинган сув миқдори ва ундан қандай фойдаланилганлиги тўғрисида ўзаро далолатномалар тузади.
Ҳар чорак якуни бўйича 10 кун ичида туман ирригация бўлимига улар билан келишилган тарзда белгиланган шаклда ҳисобот беради.
Туман (шаҳар) ирригация бўлимлари ҳар куни кечқурун соат 19:00 гача ҳар бир сув манбасидан олган суви, иқтисодиёт тармоғига, сув истеъмолчилари уюшмасига қанчадан бергани ва улар сувни қандай мақсадда ишлатганлари, сувдан фойдаланиш коэффициенти ҳақида маълумотларни ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига, нусхасини тегишли Ирригация тизими бошқармасига тақдим этади.
Ирригация тизими бошқармаси – ҳар куни кечқурун соат 20:30 гача ҳар бир сув манбаидан олган суви, уни қайси туманга, иқтисодиёт тармоғига, сув истеъмолчилари уюшмасига қанчадан бергани ва улар сувни қандай мақсадда ишлатганлари, қанча сув қайси сув объектига ташланганлиги, сувдан фойдаланиш коэффициенти ҳақида маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига тақдим этади.
Ҳар ўн кунда тегишли магистрал канал (тизим) ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси билан олган сувлари ва улардан қандай фойдаланганлиги тўғрисида ўзаро далолатномалар тузади.
Ҳар чорак якуни бўйича 10 иш куни давомида ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига белгиланган тартиб ва шаклда ҳисобот беради.
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси- Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ҳар куни кечқурун соат 21:00 га қадар ҳар бир сув манбаидан олган жами суви, уни қайси магистрал каналга, ирригация тизими бошқармасига, вилоятга, туманга, иқтисодиёт тармоғига қанчадан бергани ва улар томонидан сув қандай мақсадлар учун ишлатилгани тўғрисида, қанча сув қайси сув ҳавзасига ташлангани, сувдан фойдаланиш коэффициенти ҳақида ёзма равишда кунлик ахборот бериб боради.
Ҳар чорак якуни бўйича 10 иш кун давомида Сув хўжалиги вазирлигига белгиланган тартиб ва шаклда ҳисобот тақдим қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, алоҳида аҳамиятга эга бўлган барча сув хўжалиги ташкилотлари ҳар куни эрталаб соат 7 да ва кечқурун соат 22 да сув хўжалиги тизими ва объектларининг жорий ҳолати тўғрисида тезкор маълумотларни телефон орқали Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Марказий диспетчерлик хизматига етказиб туради.
Сув ресурсларининг ҳисоби ва балансини юритиш тузиш учун сув хўжалиги ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва сув истеъмолчилари ўзаро сувнинг кундалик олди-берди муносабатларини юритади.
Сув етказиб берувчилар ва сув истеъмолчилари ўртасида сувнинг олди бердиси бир суткада камида икки марта эрталаб соат 7-8 ва кечқурун соат 18-19 ўртасида олиб борилади.
Фаолият юритиши жараёнида сувдан фойдаланаётган барча юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, фуқаролар ўз корхона ва ташкилотларида сувдан фойдаланиш ва истеъмол қилиш, оқава (дренаж) сувларни чиқариб ташлаш бўйича кузатувни йўлга қўядилар.
Сувдан фойдаланиш ва сув чиқаришда қуйида келтирилган шартларга (чекловларга) мос (тўғри) келувчи барча респондентлар сувдан фойдаланганлик ва сув чиқариб ташлаганлиги тўғрисидаги маълумотларни 2-тп шакли бўйича тақдим этадилар:
сув объектларидан (қишлоқ хўжалиги объектларидан ташқари) суткасига 5 м3 ёки ундан ортиқ сув олувчилар;
сув таъминоти тизимларидан (сув билан таъминловчи - респондентлардан) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан ташқари сув истеъмолининг барча турлари учун суткасига 5 м3 ва ундан ортиқ сув олувчилар;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун сув таъминоти тизимларидан сув олувчилар, сув объектларидан суткасига 5 м3 ва ундан ортиқ миқдорда сув олувчилар;
олинаётган сувнинг миқдори қанча бўлишидан қатъий назар умумий қуввати 500 м3 ёки ундан ортиқ бўлган айланма сув таъминоти тизими бўлганлар;
оқава (чиқит, дренаж) сувларни чиқариб ташловчилар.
Сувлар миқдорлари бўйича кўрсатилган чегаралар ҳудуднинг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан камайтирилиши ҳам мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан сувдан фойдаланаётган ва ҳисобот беришлари лозим бўлган респондентларнинг рўйхати юритилади ва респондентларни маълумотларни тақдим қилишнинг белгиланган шакли тўғрисида хабардор қилинадилар.
Респондентлар ҳисобот йили учун маълумотларни ўзлари фаолият юритадиган ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига ҳисобот йилидан сўнг 20 январга қадар тақдим этадилар.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик ва оқава сувларни ташланганлиги тўғрисидаги ҳисоботлардаги шакллар аниқ ва тушунарли қилиб тўлдириш талаб қилинади.
Агар респондент ёки қабул қилувчи томонидан шаклни тўлдирилишида хатоликлар аниқланса, респондент янги шаклни тўлдириб, ҳисоботни қайтадан тақдим қилади.
Респондентнинг таркибида алоҳида юридик шахс сифатида фаолият юритувчи ҳудудий бўлинмалари бўлса, унинг ҳар бир бўлинмаси маълумотларни ва идоравий статистик ҳисобот шаклларини алоҳида тақдим этади.
Юридик шахс раҳбари юридик шахс номидан шакл бўйича маълумотларни тақдим этиш учун масъул шахсни тайинлайди.
Иссиқлик таъминотини амалга оширувчи респондентлар иситиш тизимларида айланаётган сувни шаклга асосан ҳисобга олмайдилар.
Ер ости сув манбаларидан сув олаётган респондентлар олинаётган сувнинг миқдори қанча бўлишидан қатъий назар маълумотларда сувнинг умумлаштирилган миқдорини кўрсатадилар.
Ер ости сувлари қатлами босимини сақлаш учун фойдаланилган сув респондент томонидан қайта ишлатилган сув сифатида қайд этилиши лозим.
Барча респондентлар сувдан фойдаланишни дастлабки ҳисобини юритиш учун сув объектларидан олинаётган сув ресурслари, чиқариб ташланаётган оқава (дренаж) сувлар миқдори ва сифати бўйича 2 – ТП (сув хўжалиги) шаклида ҳисобот юритадилар. Сув хўжалиги ташкилотлари эса 1 – сув хўжалиги шаклида умумлаштирувчи ҳисоботларни юритадилар.
Бир вақтнинг ўзида бир неча фаолиятни юритаётган ва бунда сувдан фойдаланаётган респондентлар ҳар бир фаолияти (ҳар бир ИФТУТ) бўйича маълумотларни алоҳида кўринишда тақдим қиладилар.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ