ХДП вакили 5 кишилик оилага 2,5 миллион сўм ойлик етарли деган гапга изоҳ берди

0 36

ХДП партияси раиси Улуғбек Иноятов 10 ноябрь куни Тошкентда сиёсий партиялар вакиллари иштирокида ўтказилган «Демократик дебат»да Тошкентда 2,5 миллион сўм ойлик олувчи бир нафар боқувчи 5 кишидан иборат оилани боқиши мумкин, деб айтганди.


Улуғбек Иноятовнинг ушбу фикри ижтимоий тармоқ фойдаланавчиларининг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши сектор мудири Равшан Хомитов Халқаро пресс-клубнинг Telegram-каналида  юқоридаги фикрга изоҳ берди, деб хабар бермоқда zarnews.uz.


«Бизнинг сиёсий партиямиз раҳбари, ҳурматли Улуғбек Илёсович, 2,5 миллион пул 5 кишидан иборат оилага етади деган фикрни билдирганида оиланинг барча харажатларини назарда тутмаган. Балки фақат озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишни назарда тутган эди», деган Равшан Хомитов.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ