kathaq@mail.ru

Хусусий туғруқхоналарга рухсат этилди

“Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Қарор билан хусусий тиббиёт муассасалари учун туғруқни қабул қилиш тиббий фаолият тури билан шуғулланишга рухсат берилди.


Бунда, туғруқни қабул қилиш тиббий фаолият тури билан шуғулланишга фақат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Хавфсиз оналик” стратегияси талабларига риоя этилишини таъминлай оладиган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган хусусий тиббиёт муассасаларига рухсат этилади.


Қарорга кўра, 2020 йил 1 мартга қадар соғлиқни сақлаш ва ФҲДЁ органлари ўртасида туғилиш ва ўлим тўғрисида электрон маълумотлар алмашинуви дастури такомиллаштирилади.


2020 йил 1 июлдан бошлаб Электрон маълумотлар алмашинуви дастури барча туғруқни қабул қилиш муассасаларида юритилиши мажбурий ҳисобланади.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?