Уруш фахрийларига эҳтиром кўрсатилди

0 18

Белоруссияни фашизмдан озод қилинганлигининг 75 йиллиги муносабати билан Каттақўрғон туманидаги 4 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Белоруссия Республикаси Президентининг ташаккурномаси ва юбилей медаллари тантанали равишда топширилди.

Уруш фахрийлари  Раҳмат Қобилов, Шукур Норов, Рауф Санақулов ва Райим Юсуповларга Президентининг табрикномаси ва юбилей медалларини Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳарбий масалалар бўйича маслаҳатчи А.Райимжонов ва Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Самарқанд вилоят кенгаши раиси А.Игамбердиевлар топширишди. 
Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар ва ҳарбий оркестр жамоаси иштирокида Ғалабани мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар янгради.
Халқимизнинг фашизм устидан ғалаба қозонишга қўшган улкан ҳиссаси, бағрикенглиги ва меҳрибонлиги ҳеч қачон унутилмайди. Зеро, Белоруссия Республикаси томонидан Ўзбекистондаги уруш фахрийларининг юксак эътироф этилиши минг-минглаб ота-боболаримизни дунёдаги кўплаб халқлар қаторида бу муд­ҳиш урушда чинакам қаҳрамонлик кўрсатганлигининг намунаси сифатида кўришимиз мумкин.

Р.Джураев,
Каттақўрғон туман ўқув спорт-техника клуби раҳбари.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ