Светлана Артикова Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди

0 43

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги фармонига асосан Артикова Светлана Баймирзаевна Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.


Артикова тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.


Светлана Артикова 1962 йилда туғилган, Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган.


Кўп йиллар давомида прокуратурада ишлаган. 2010-2014 йилларда у Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасига раҳбарлик қилган. 2014 йилда Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ