kathaq@mail.ru

Самарқанддаги хонадонда газнинг портлаши аянчли оқибатга олиб келди

2019 йилнинг 29 октябрь куни соат 08:17да Самарқанд шаҳри Зафар кўчасида жойлашган 4-уйнинг 7-хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, ёнғинга 2 та ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган. Воқеа жойига 5 дақиқада етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 08:25 да ўраб олинган ва соат 08:50 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйи ошхонасининг 15 кв. метр майдонда ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни бартараф этиш вақтида 1952 й.т. уй бекаси фуқаро Р.Г.нинг куйган ҳолда жасади топилган.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда, юқорида кўрсатилган манзилда газ ускуналарини ўрнатиш қоидаларига бузилганлиги маълум бўлган.

Ёнғинни тахминий келиб чиқиш сабаби - хонага тўпланиб қолган табиий газ ҳидини сезмаган уй бекаси фуқаро Р.Г. электр тармоғидан фойдаланиш вақтида учқун чиқиши натижасида юзага келган чақнаш.
Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб бормоқда.

kun.uz
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?