Самарқандда тўққиз ойда 18 та жиноят иши бўйича 30 киши оқланган

0 136

Бу ҳақда вилоят Матбуот уйида бўлиб ўтган анжуманда жиноят ишлари бўйича вилоят судининг раиси Олим Ҳайитов маълумот берди, дея хабар бермоқда zarnews.uz.


Таъкидланишича, жиноят ишлари бўйича вилоят, туман ва шаҳар судлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 2665 (2018 йилнинг мос даврида 4067) нафар шахсга нисбатан 2080 (3243) та жиноят ишлари кўриб чиқилган.

Шу даврда тамомланган жами ишларнинг 51,7 фоизи ёки 1076 та жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. Судланганларнинг 269 нафарини аёллар, 53 нафарини вояга етмаганлар, 86 нафарини эса 60 ёшдан ошган шахслар ташкил этган.

Қайд этилганидек, ҳисобот даврда 442 та жиноят иши тарафларнинг ярашганликлари муносабати билан тугатилиб, 483 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинган.

Шунингдек, 18 та жиноят иши бўйича 30 нафар шахслар оқланган бўлса, биринчи босқич судлари томонидан кўрилган жиноят ишлари бўйича 208  нафар шахслар суд залининг ўзида қамоқдан озод қилинган.

Жазони ижро этиш муассасаларидан 478 нафар шахслар тайинланган жазони ўташдан муддатидан илгари шартли ва жазо енгилроғига алмаштирилиб, қамоқдан озод этилган.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ