Каттақўрғон туман Ободонлаштириш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

0 109

Каттақўрғон туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчиларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. 

Йиғилишда сўзга чиққан туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов яқин йилларда туманда олиб борилаётган катта ижобий ўзгаришлар ҳақида тўхталиб, бу жараёнларда туман Ободонлаштириш бошқармасининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги ҳақида соҳа ходимлари билан ўртоқлашди. Бу ерда меҳнат қилаётган опа-сингилар ҳар қанча фахрланишса арзийди. Сабаби, улар эрта тонгда, айримлар ҳали ширин уйқуда ухлаётган пайтда, туманимиз ҳудуди тозалиги йўлида хизмат қилишлари алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Каттақўрғон туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов туман  Ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимларигабошқарма бошлиқлигига тайинланган янги раҳбарни таништирди. 
Энди Каттақўрғон туман Ободонлатириш бошқармасини Нурмурадов Ильхом Эргашевич бошқаради. У узоқ йиллар республикамизнинг турли ҳудудларида ҳарбий соҳада меҳнат қилиб, нафақага чиққан.
Бугунгача Ильхом Нурмурадов Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Мухиддин Ахмедов Газ Сервис” масъулияти чекланган жамияти директори вазифасида ишлаб келган.

Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ