Пенсия ва нафақага компенсация қўшилди

0 105

2019 йилнинг октябрь ойида 22 300 сўм миқдорида компенсация пулини олган 1,0 миллионга яқин аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қўшимча 27 700 сўм миқдорида, жами 54 миллиард сўмдан ортиқ ун ва қолипли нон маҳсулотлари учун компенсация пули Халқ банки филиаллари томонидан тўланмоқда.


Мазкур тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги 866-сон қарорига биноан амалга оширилди.

Пенсия ва нафақа маблағлари 22 300 сўмдан 50 000 сўмгача оширилди.

Компенсацияни қуйидаги шахслар олади:

- ёшга доир нафақасини олувчилар;

- ногиронлик нафақасини олувчилар;

- боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчилар (ҳар бир боқимандага);

- боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчилар (ҳар бир боқимандага);

- ногиронлиги бўлган 16 ёшгача (18 ёшгача ОИВни юқтирган шахсларга) нафақа олувчилар;

- болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа олувчилар;

- энг кам ёшга доир пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчиларга (436 150 сўм ва ундан кам).

Халқ банки берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг октябрь ойида 22 300 сўм миқдорида компенсация пулини олганларга, октябрь ой якунига қадар қўшимча 27 700 сўм миқдорида компенсация пули тўланади.

Энг кам ёшга доир пенсия миқдорида (436 150 сўм) пенсия олувчиларга 2019 йил октябрь ойи учун компенсация пули ноябрь ойида, ноябрь ойи компенсация пули билан бирга кўшиб (икки ой учун) тўланади.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ