“ОҚ ОЛТИН”НИ УВОЛ ҚИЛМАЙМИЗ...

0 102

Бугун ана шундай истак билан пахта далаларига ошиққан нафақат аҳоли вакиллари, балки, давлат идоралари, корхона в ташкилотларининг ходимларини ҳам кўришимиз мумкин. Улар бир чаноқ бўлса-да пахта териб, мамлакатимиз хирмонига ҳисса қўшиш илинжида.

Айни пайтда “Шохжаҳон Шоҳазим” фермер хўжалиги пахта далаларида меҳнат қилаётган бир гуруҳ туман ҳокимлиги, суд-ҳуқуқ тизими ходимларининг сидқидилдан қилаётган меҳнатларига тасанно айтса арзийди. Ходимларнинг пахта даласига кириши билан шижоати ортиб кетди. “Оқ олтин”нинг тафти, даладаги мусаффо ҳаводан завқланган ходимлар мусобақага ҳам киришиб кетишди. Улар ўртача 70 килограммдан пахта теришга киришишган. Илғор теримчига эса, албатта, мукофот ҳам бор.

— Юртимизнинг пахта хирмонига ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан хурсандмиз, — дейди Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди девонхона мудири Ўткир Маматқулов. — Аслида бу пахта терими биз учун ҳужжатчилик ишларидан чалғиш, ўзига хос дам олишга ўхшайди. Ҳамкасбларимиз билан дилдан суҳбатлашиб, кишига ҳузур бағишловчи оппоқ пахтани теряпмиз.
Дарҳақиқат, пахта далаларида нафақат корхона-ташкилот ходимларидан ташқари, нуроний отахонларни ҳам кўриш мумкин. Боболарнинг куч-ғайратда ёшларга намуна бўлаётгани алоҳида эътиборга молик.

Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ