"Кексалар ҳафталиги" юқори савияда ўтди

0 232

Айни пайтда жадал ривожланиш босқичларини бошимиздан ўтказар эканмиз, инсон манфаатларини олий ўринга қўйиш ҳамда кексалар дуосини олиш ҳар биримиз учун катта бахт. Шундай экан кексалаларимиз доимо бизнинг эътиборимизда.

"Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари" тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Қарорида 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасини "Кексалар ҳафталиги" деб белгиланди. Ўтказилган ҳафталик давомида жамият ҳаётида кекса фуқароларнинг ролини ошириш, узоқ йиллар давлатимизга хизмат қилган фахрийларни муносиб қадрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 

Ўтказилган тадбирлар давомида барча маҳаллаларда, ташкилот ва корхоналарда яшаб, меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган отахон ва онахонларимиз ҳолидан яна бир бор хабар олинди. Улар билан ўтказилган   учрашувларда тарғибот тадбирлари ташкиллаштирилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларга ёрдам кўрсатилди. Тиббий ёрдамга муҳтож кексалар учун тор мутахассислар ва ҳудудий тиббиёт ходимлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари ташкил этилди. 


Маҳаллаларда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик муҳитини таъминлаш бўйича юқори касбий ва ҳаётий тажрибага эга, ибратли кексалар ва нуронийлар ёрдамида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Муҳиддин Тешаев, 
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича 
туман кенгаши раисининг биринчи ў
ринбосари.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ