20-мактаб ўқувчилари ғолиб

0 62

Самарқанд шаҳрида уч ёш тоифасида 2006-2011 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида, 1 октябр-ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб, Самарқанд СЙКИБЎСМининг миллий кураш бўйича очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. 

Мазкур мусобақада туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган тумандаги 20-умумтаълим мактаби ўқувчилари мусобақа натижасига кўра 7 та медални қўлга киритишди. Шундан, курашчи-ўсмирларимиз бешта биринчи ва иккита иккинчи ўрин соҳиби бўлишди. Мусобақада туманимиз ўсмирлари жамоа ҳисобида ҳам ғолибликни қўлга киритишди.

Мусобақа давомида Икромжон Файзуллаев, Фирдавс Ниятуллаев ва Дилшод Сайдалиевлар чаққонлик ва тажриба бобида ўз тенгқурлари орасида алоҳида ажралиб турдилар. Ўсмир курашчиларимиз томонидан эришилган бу муваффақиятда уларга кураш сир-асрорларини ўргатишда тиним билмай беминнат меҳнат қилган Ҳусан Умаровнинг  хизматлари алоҳида таҳсинга лойиқ.


Каттақўрғон туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ