Тил-миллатимиз юзи

0 72

Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Ўзбек тили – Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг она тилидир. У Ўзбекистон бирлиги ва яхлитлиги, жамият жипслигининг муҳим омили ҳисобланади. Тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. 

Шунинг учун ҳам она тилимизни қадрлашимиш, унга ҳурмат кўрсатишимиз керак. Лекин, аҳоли говжум жойлар, савдо марказларини айланар экансиз, тилимизга бўлган муносабатни кўриб дилингиз хира тортади.

Узоққа борманг, биргина туман марказидан Пайшанба шаҳарчасигача бўлган масофани пиёда юриб ўтсангиз бас, йўлнинг ҳар иккала томонида ўзбек тили қолиб, бошқа тилларда ёзилган “печать и штамп”, “автозапчасти”, “телефон ремонт”, “ксерокопия”, “автомойка” каби кўплаб пештоқ ёзувларига кўзингиз тушади.
Ҳаттоки, маданият ўчоғи ҳисобланган туман маданият бўлимининг тадбирлар ўтказиладиган маскани пештоқига ҳам катта ҳарфлар билан “КОНЦЕРТ ЗАЛ” деб ёзиб қўйилганини кўпчилигингиз кўргансиз, албатта.
Ваҳоланки, бу жумла ўзбек тилида эмас ва энг кулгилиси, бу сўз бирикмаси рус тилида ҳам бундай талаффуз этилмайди.
Ачинарлиси, кўплаб умумжамоат ташриф буюрадиган савдо мажмуалари, маросимлар ўтказишга мўлжалланган жойлар тилимизга ёт бўлган ажнабий номлар билан номланмоқда.

Ғафур Қаршиев.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ