Қувадаги боғдан бомба топилди

0 29

Жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 16:00 ларда Турк маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Абдуқодир» боғдорчилик фермер хўжалигининг гилос боғидан шартли белгиларсиз, узунлиги 94 сантиметр, оғирлиги 150 килограмм бўлган авиация бомбаси топилди. Хайриятки, ҳеч кимга зарар етмади.

«Постда» нашрининг хабарига кўра, айни пайтда йўқ қилиш мақсадида ҳарбий қисмга топширилган бомбанинг боғда қандай пайдо бўлиб қолгани, қанчалик хавфлилиги юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ