Нафосат маликалари беллашди

0 14

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси юзасидан тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг гимнастика тури бўйича туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.
Юртимизда спортнинг ривожланишига берилаётган катта эътибор туфайли барча спорт турлари қатори бадиий гимнастика ҳам ўзининг янги ривожланиш босқичига чиқди. Спортнинг бу тури инсонни эстетик тарбиялашнинг самарали воситаси ҳисобланади. Гимнас­тика  ақлий таълим билан жисмоний тарбия бирлигининг ёрқин намунасидир.Юқори савияда ташкиллаштирилган мазкур мусобақада туманимиз терма жамоасидан ташқари қўшни Навоий вилояти, Нуробод, Нарпай туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳри жамоалари ҳам иштирок этишди.     
Мусобақа кескин беллашувлар остида ўтиб, ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Ж.Сафаров.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ