Ўзбекистонда маъмурий жазо чоралари тизими либераллаштирилади

0 107

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳаси: асосий йўналишлар ва янгиликлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди, дейилади кун.уз хабарида.

Вазирлик хабарига кўра, кодекс лойиҳасида Давлат дастурида белгиланган қуйидаги вазифалар ўз аксини топган:
ишни кўришнинг процессуал тартибини такомиллаштириш;
процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини мақбуллаштириш;
маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш (электрон баённома, электрон маъмурий иш ва бошқалар);
жабрланувчи аризасига асосан юритиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни тугатиш тартибини жорий қилиш;
маъмурий жазо чоралари тизимини либераллаштириш;
жарима жазосини ихтиёрий ижро этишни рағбатлантиришнинг дифференциал тартибини жорий этиш;
маъмурий жавобгарликка тортишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар тоифасини мақбуллаштириш.
Бундан ташқари, лойиҳада бир нечта концептуал ўзгаришлар таклиф этилган, улар қуйидагилардан иборат:
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс лойиҳасида умумҳуқуқий ва махсус принциплар рўйхатини аниқлаштириш ва кенгайтириш;
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан юридик шахслар жавобгарлигини жорий қилиш;
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексни “Маъмурий   тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонун билан мувофиқлаштириш;  
Маъмурий жавобгарлик ва маъмурий жазодан озод қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳаси мутахассислар таклифлари асосида такомиллаштирилади ва умумхалқ муҳокамасига қўйилади.
Ушбу Кодекс лойиҳаси қабул қилингач, амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ўз кучини йўқотади.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ