Расул Кушербаев депутатларни ИИВ томонидан тайёрланган қонун лойиҳасига овоз бермасликка чақирмоқда

0 31

Депутат Расул Кушербаев ўз телеграм каналида Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 126-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси юзасидан муносабат билдирди.


“Фуқароларнинг орқа эшикка парда тақишларига ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги ҳатто бир нечта судларда исботини топган. Шунингдек, биз депутатлар томонидан бир неча бор чиқишлар қилинган бўлса-да, ИИВ ЙҲХБ масъулларининг буни “хато, сизлар нима десанглар ҳам биз ҳақмиз” қабилида иш қилиниши юртдошларимиз олдида ҳурматнинг сусайишига сабаб бўлмоқда. Шунча билим, тажриба ва салоҳиятга эга мустақил судларга, халқ вакилларига бунчалик ишонмай, уларни инкор қилишнинг сабаби нимада? Шунга ҳайронмиз.

Агар ИИВ ЙҲХБ масъуллари шунчалик ҳақ экан, унда нима учун “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 126-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги (regulation.gov.uz) қонун лойиҳасини тайёрлаб, ушбу моддадаги ҳайдовчилар автомобилларининг орқа эшикларига парда таққанлик учун жавобгар бўлишдан озод қиладиган айнан “ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатиш”, деган жумлани “таварак-атрофни кўришни чеклайдиган”, дея, яъни “ҳайдовчи ўрнидан”, деган сўзни чиқариб ташлашни таклиф этмоқда. Бу орқали ҳайдовчиларнинг автомобиллар орқа эшигига парда тақиш ҳуқуқи тўлиқ чекланади.

Бундан англашиладики, ИИВнинг биз ҳақмиз, деган даъвоси аслида нотўғри бўлиб, энди сўзда собит туриш учун қайсарлик билан қонунни ўзгартиришмоқчи.

Бироқ ҳозир депутатларимиз анча фаол ва одамларнинг дардини ҳар қачонгидан кўра яқинроқ ҳис қилишади. Айниқса, сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуси барча соҳалар қатори парламент аъзоларининг ҳам халқ билан қилаётган янада яқин мулоқотлари халқимизни қийнаётган масалаларни яқиндан ҳис қилишда муҳим омил бўлмоқда.

Шу боис депутатларнинг қўлидан ўтадиган ушбу лойиҳа катта умид билан қабул қилинмай рад этилишига ишонаман. Шахсан мен тиш тирноғим билан бунга қаршиман ва барча ҳамкасбларимни бунга чақираман”, деб ёзга депутат.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ