Эмлаш тадбирлари бўлиб ўтади

0 96

"2019 йил - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантириш йили" Давлат дастурининг 4-стратегик йўналиши ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида белгиланган вазифалар кўламидан келиб чиқиб, 2010 йилда туғилган қизлар ўртасида ВПЧ - одам папиллома вирусига (бачадон бўйини саратонига) қарши жорий йил 21 октябрдан 1 ноябргача профилактик эмлаш тадбирлари ўтказилади.

ВПЧ - одам папиллома вирусига қарши вакцина бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 2006 йилда амалиётга тадбиқ қилиш бўйича сертификат берилган. Ҳозирги кунда ВПЧ вакцинаси дунёнинг 102 давлатида қўлланилиб келинмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахасиссларининг олиб борган кузатувлари натижасига кўра ВПЧ вакцинаси қўлланган Австралия, Белгия, Германия, Швеция, Буюк Британия, АҚШ ва Янги Зелландия давлатларининг хотин-қизлари орасида бачадон бўйини саратони ва ўткир учли кондилома касалликлари 90% га камайган. Бундан кўриниб турибдики, ВПЧ вакцинасини амалиётга тадбиқ қилиш Республикамиз хотин-қизлари орасида бачадон бўйини саратони ва ўткир учли кондилома касалликларини олдини олишда муҳим ўрин тутади.


2018 йилда республикамизда 1653 нафар аёлларимиз бачадон бўйини саратони билан касалланиб, шулардан йилига 660 нафари ҳаётдан кўз юмган. Бу дегани кунига иккита оилада болалар онасидан етим    қолишмоқда. Шундай экан, ушбу вакцинани амалиётга тадбиқ этилиши қанчалик муҳим эканлигини тассавур қилиш қийин эмас.


Бундай хавфли хасталикни олдини олиш бўйича туманимизда ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Таҳлилларга кўра туманда 2010 йилда туғилган қизлар сони 2 334 нафарни ташкил этади. Ҳозирда  қизларимизни ВПЧ вакцинаси билан қамраб олиш бўйича барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Тадбирни уюшқоқлик ва юқори савияда ташкил қилиш ҳамда ўтказиш учун барча тиббиёт ходимлари билан илмий-амалий ва кўргазмали машғулотлар олиб борилмоқда.


Шу ўринда айтмоқчимизки, ушбу оммавий тадбирни сифатли ва самарали ўтишида ота-оналардан ҳам эътибор ва фаоллик талаб этилади.   

                                                          
Абдираҳим Ғойибназаров,
туман ДСЭНМ врач эпидемиологи.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ