kathaq@mail.ru

Тумандаги МТМ тарбиячилари учун семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 7 декабр куни  Каттақўрғон тумани мактабгача таълим бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишлаб 17-мактабгача таълим муассасасида ўқув-амалий семинари ўтказилди. 
Тадбирда тумандаги 55 та мактабгача таълим муассасаларидан 52 нафар тарбиячилар иштирок этди. 
Иштирокчиларга семинар давомида 17-МТМ иш фаолияти билан ташинтирилди.
Муассасанинг тайёрлов гуруҳ тарбиячиси Санобар Ҳакимова томонидан “Тайёрлов гуруҳларини марказларга йўналтириш” мавзусида амалий машғулот ўтказилди. 
Бундан ташқари МТМ тарбияланувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конститциясининг 26 йиллигига бағишлаб “Бахтимиз-қомуси” номли байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда болалар Конституциямиз ва Ватанимизни акс эттирувчи шеърлар, қўшиқлар, аппликация машғулоти орқали Ўзбекистон рамзларини  ҳамда саҳна кўринишларини намойиш этдилар. Шунинггдек, машғулотларда фаол иштирок этган тарбияланувчилар туман мактабгача таълим бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ва ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Амалий-семинар давомида ташриф буюрган тарбиячиларга марказларга болаларни йўналтириш усулларини МТМ тарбиячиси Ҳакимова Санобар ёритиб берди. Семинарда тарбиячилар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ўзлари учун керакли бўлган саволларига семинарда тегишлича жавоблар олдилар. 
М.АЗИМОВА,
Туман мактабгача таълим бўлими методисти. 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Араб хурмоси истеъмол қилинганда танада қандай ўзгариш юз беради?
Salomatlik

Араб хурмоси истеъмол қилинганда танада қандай ўзгариш юз ..

Араб хурмоси дарахти дунёнинг кўплаб тропик минтақаларида ўстирилади. Ушбу мева ҳамиша...

16 ёшдан машина бошқаришга рухсат бериш таклиф қилинди
Jamiyat

16 ёшдан машина бошқаришга рухсат бериш таклиф қилинди ..

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистонда 16 ёшдан автомобиль...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?