5 бош қўйни олиб кетган талончилар ушланди

0 121

Каттақўрғон тумани ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 22 сентябрь куни соат 00:30ларда 5 нафар номаълум шахслар давлат рақами белгиси бўлмаган “ВАЗ-21011” русумли автомашинада шу тумандаги фермер хўжалигига келиб, фермер хўжалиги ишчиси Б.Х.га зўровонлик ишлатиб, 5 бош қўйни автомашинага ортиб олиб кетган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида, ушбу жиноятни Каттақўрғон шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган Д.Ш., 2001 йилда туғилган Б.А., 2000 йилда туғилган С.Х., 2001 йилда туғилган А.О. ва 1997 йилда туғилган У.Х.лар содир этганликлари аниқланиб ушланган. 4 бош қўйлар жабрланувчига қайтарилган.


Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ