Пахта терими маслаҳатлашиб олинди

0 141

Тумандаги “Ҳосил” фермер хўжалигининг дала шийпонида 2019 йил пахта ҳосили теримини ташкил этиш бўйича мавсумолди йиғилиши бўлиб ўтди. 
 Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Абдумажид Нурқулов, туман ҳокими бошчилигида барча сектор раҳбарлари, тижорат банкларининг масъуллари,   туманда ташкил этилган терим отрядлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда 3-сектор ҳудудидаги теримчилар иштирок этишди.
Йиғилишда пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш жараёнида меҳнатни ташкил этиш, теримчилар учун зарур шароитларни яратиш, хавфсизлик чораларини кўриш, терим ҳақини ўз вақтида тўлаш, теримчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек теримни ташкил этиш жараёнида болалар меҳнатидан фойдаланишга ва мажбурий меҳнатга йўл қўймасликка қаратилган ҳукумат томонидан кўрилаётган кескин чоралар ва уларнинг мазмун моҳияти бўйича тушунчалар берилди. Қисқа қилиб айтганда, туманда бу йил теримчилар учун барча керакли шарт-шароитлар яратилади.
     Мавсумга тумандаги  5 та пахта қабул қилиш масканлари шай ҳолатга келтирилди. Шу билан бирга “Каттақўрғон Кластер” МЧЖ томонидан фермер хўжаликларига шол мато (тент тиркама), 234 та электрон тарози, 30 мингта пахта териш учун этаклар, 250 дона самовар, 300 дона 40 литрлик сув идишлари ва 708 дона мато (бризент) тўшамалар тарқатилди.


Каттақўрғон туман ҳокимлиги Матбуот хизмати




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ