Туман Кенгашининг сессияси

0 169

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдан ташқари эллик олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
         
    Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
    Сессия ишига туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов раислик қилди.

   Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги “Пахта ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиб-териб олиш тўғрисида”ги селектор йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги “2019 йил пахта ҳосилини йиғиб териб олиш ишларини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Каттақўрғон туманида 2019 йил пахта йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича белгиланган вазифалар тўғрисидаги, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги муассислигидаги “Каттақўрғон ҳақиқати” газетасининг фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда 2020 йилги обунани уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича бир гуруҳ депутатлар, нуронийлар, зиёлийлар, хотин-қизлар ва фаол ёшларнинг халқ депутатлари туман Кенгашига қилган  Мурожаатини   кўриб чиқиш тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда туманда ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус берилишини, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилинишини ва аҳолига носоғлом ақида сингдирилишини олдини олиш, миллий ва диний қадриятларга ҳурматни янада ошириш, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, жамиятда “Жаҳолатга қарши – маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди. 

Дастлаб кун тартибидаги  биринчи масала юзасидан туманда 2019 йил пахта йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича белгиланган вазифалар тўғрисидаги туман ҳокими ўринбосари Жамшид Насриддиновнинг ахбороти тингланди ва зарур чора тадбирлар белгилаб олинди.
Иккинчи масала юзасидан туман Кенгаши депутати Қамаритдин Ахмедов сўзга чиқиб, “Каттақўрғон ҳақиқати” газетасининг фаолиятига ижобий баҳо берар экан, 2020 йилда ҳам газетага обунани уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича бир гуруҳ депутатлар, нуронийлар, зиёлийлар, хотин-қизлар ва фаол ёшларнинг Халқ депутатлари туман Кенгашига мурожаатини ўқиб эшиттирди ва ҳаммани бу йилги обуна мавсумида фаол иштирок этишга чақирди.Учинчи масала юзасидан  туман ҳокимининг ўринбосари Собир Мингбоевнинг ахбороти тингланди. Сессияда барча кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ