“Тасмачи МАТ” замонавий қиёфада

0 192

    Бозор ҳар бир юртнинг фаровонлигидан нишона беради. Бугун туманимизнинг ўнлаб қишлоқларида қулай ва шинам савдо мажмуалари фаолият кўрсатмоқда. Тумандаги Тасмачи қишлоғида фаолият олиб бораётган “Тасмачи МАТ” МЧЖ ана шундай савдо мажмуалари сирасига киради. 

    Тадбиркор Гулмира Ризаева томонидан ташкил этилган ушбу савдо мажмуаси бугунги кун талаблари даражасида қайта қурилди. 

    Мажмуанинг очилиш маросимида иштирок этган Каттақўрғон туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов ва Хатирчи туман ҳокими Ғофур Алиев ва жамоатчилик вакиллари мажмуада ҳудуд аҳолисига яратилган қулайликлар билан яқиндан танишдилар. Асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат ва бошқа кундалик эҳтиёжи моллари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ва харидорлар учун яратилган қулайликлар барчага манзур бўлди.
    - Туманимизда бўлаётган ўзгаришларни кўриб, одамни кўзи қувнайди, - дейди Тасмачида қишлоғида яшовчи Исматилла ҳожи Боймуродов. – Қишлоғимиздаги ушбу бозорда авваллари шарт-шароитлар ҳаминқадар эди. Мана, бўлар эканку қишлоқда ҳам замонавий қулайликларни яратса. Йўлимизда илгарилари арава базур юрар эди. Мана ҳозир равон қилиб асфальтланди. Аҳолига ғамхўрлик кўрсатиб эзгу ишларни амалга ошираётган ҳукуматимиз, туманимиз раҳбарларидан миннатдормиз. 

    Мажмуани қурилиш таъмирлаш ишлари учун 1 миллиард  сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Аввалгидек бетартибликларга барҳам берилиб, ҳар бир маҳсулот замонавий савдо расталарига қўйиб сотилиши таъминланди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш учун 98 та, озиқ-овқат маҳсулотлари учун 40 та, ноозиқ-овқат маҳсулотлари учун 50 та, нон маҳсулотлари учун 15 та расталар янгидан ташкил этилди. Шунингдек, гўшт ва гўшт маҳсулотлари сотиш учун 12 та савдо расталари фаолияти йўлга қўйилди. Эндиликда ҳудуд аҳолиси ўз эҳтиёжлари учун зарур савдо-сотиқ ишларини ушбу шинам савдо мажмуасида амалга оширадилар.

Ж. САФАРОВ.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ