Иқтисодий барқарорлик одимлари

0 31

Кейинги йилларда мамлакатимизда янгидан-янги ташаббусларни олға суриш орқали юксак натижаларга эришилаётир. Бунда шубҳасиз, тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очилгани, турли соҳаларга хориждан инвестициялар киритиш ҳажмининг сезиларли даражада ўсгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари бошчилигида узоқни кўзлаб амалга оширилаётган ушбу йўналишдаги ислоҳотлар натижасида салмоқли ютуқлар қўлга киритилмоқда. Жумладан, Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" рейтингида Ўзбекистон жаҳоннинг 190 та мамлакати орасида 146-ўриндан 76-ўринга кўтарилгани фикримизни тасдиқлайди. Бу ўз навбатида, қурилишга рухсатномалар олишда, мулкни рўйхатдан ўтказишда ва ташқи савдо операцияларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар берилаётгани, уларга бугунги кунга қадар бўлмаган, амалиётда қўлланилмаган имтиёзлар берилаётганининг натижасидир.


"Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида мамлакатнинг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чоралар кўриш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид  Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Президентимизнинг 2019 йил 5 февралдаги "Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг қабул қилингани муҳим янгилик бўлди. Унга асосан жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида - банклар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб, ариза берувчиларни масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар мавжуд бўлганда таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга уларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида банк ҳисоб рақамларини масофадан туриб очиши ва  кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр ҳисобини юритиш учун ариза экстерриториаллик принципи асосида берилиши мумкин бўлди.


Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар кўчмас мулк объектлари бўйича битим ва кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини олиш билан боғлиқ бўлган гувоҳномаларни нотариал тасдиқлаш учун мурожаат қилганда, нотариал идоралар мажбурий тартибда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани ва тегишли ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ахборот-коммуникация тизимлари орқали бепул асосда юборилиши таъминланди. Кўчмас мулк объектининг кадастр йиғма жилди ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаш учун электрон шаклда мурожаат қилиш ва тайёрлаш механизмини жорий этиш орқали қоғоз шаклида мурожаат қилиш ва кадастр йиғма жилдини бериш тўғрисидаги талаб бекор қилди.


Қарорда масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият фаолияти юзасидан қайсидир масалада келишувга эришилмаганлиги сабабли қарор қабул қилиш учун етарли овоз бўлмаганда, вужудга келган зиддиятли вазият суд тартибида ҳал қилиниши белгилаб қўйилди. Шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр босилиши ёки ҳужжатларнинг муҳр билан тасдиқланишини талаб қилиш бекор қилинди.


Таъкидлаш жоизки, амалга оширилган бундай саъй-ҳаракатлар туфайли тадбиркорлик субъектларининг ортиқча овворагарликларининг олди олинди. Шу билан бира, уларнинг ҳам вақти, ҳам нақди тежаладиган бўлди.  Яратилган бу каби қулайликлар тадбиркорларимиз ишчанлигини янада ошириб, уларнинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишларига замин яратди.


Улуғбек ПИРНАЗАРОВ,
туман Давлат хизматлари маркази ходими.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ