kathaq@mail.ru

Оқ халатдаги фирибгар

Тумандаги таниқли шифокорлардан бири А.А. салкам 25 йилдан буён тиббиёт соҳасида ишлаб келади. Шу давр мобайнида у врач-жарроҳ сифатида қанчадан қанча инсонларнинг дардига малҳам бўлди. Хасталикдан фориғ бўлиб ундан рози бўлиб кетган инсонлар кўплаб топилади. Шу сабабли у ўз жамоаси ўртасида етарли обрў ва эътиборга эга эди.

Аммо, нима жин урди-ю, кунларнинг бирида унинг олдига келган "туғма анамания, чап сон суяги бошчаси туғма чиқиши" касаллиги билан ҳисобда турувчи фуқаро С.У.га унинг ногиронлик гуруҳини ўзгартириб бериш учун гўёки Нарпай туман 57-сонли туманлараро тиббий меҳнат эксперт комиссиясига 1 500 000 сўм миқдорида пора беришга далолат қилиб ва уни алдаб, жорий йил 14 май куни ўз хизмат хонасида жабрланувчи С.У.дан 1 500 000 сўм пулни олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.


Ушбу жиноят иши юзасидан жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг очиқ сайёр суд мажлиси туман тиббиёт бирлашмаси биносида  А.А.нинг ҳамкасблари кўз ўнгида ўтказилди.


Кўрилган иш юзасидан суд судланувчи А.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, унинг ўз айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, пенсия ёшидалиги ва 2-гуруҳ ногиронилигини ҳисобга олиб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой тиббиёт соҳасида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, давлат фойдасига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 (эллик) баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.


Шу тариқа йиллар давомида А.А. томонидан мисқоллаб йиғилган обрў бир кунда чилпарчин бўлди. Оқ халатга доғ тушди. Нафс деган балонинг гирдобига тушиб қолиш қандай мудҳиш оқибатларга олиб келишини кўпчилик яхши билади.
Т.АЛМАМАТОВ,
жиноят ишлари бўйича туман суди раиси. 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

9 та муҳим таклиф – барчасида умумжаҳон манфаати кўзланган
Siyosat

9 та муҳим таклиф – барчасида умумжаҳон манфаати кўзланган ..

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош...

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЎЗБЕК ТИЛИДА НУТҚ СЎЗЛАДИ
Jamiyat

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЎЗБЕК ТИЛИДА НУТҚ СЎЗЛАДИ ..

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?