Ғолиблик сурури

0 692

   Самарқанд вилояти ҳокими соврини учун спорт фахрийлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан нуронийлар ўртасида уч кураши ва шахмат бўйича “Ҳаётдан завқланиб яшайлик!” шиори остида вилоят шахсий соғломлаштирувчи спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Унда туманимиз вакиллари ҳам муносиб иштирок этдилар.
 
   Мусобақанинг шахмат бўйича беллашувлари “Рапид” (тез) усулида ўтказилиб, унда туманимиз шарафини 64 ёшли отахон Саноқул Тоджиев муносиб ҳимоя қилди. Мусобақа ғолиблигини қўлга киритган ҳамюртимиз вилоят ҳокимининг I даражали дипломи ва қимматбаҳо совға билан тақдирланди.
    Саноқул Тоджиев Пайшанба шаҳарчаси “Дўстлик” маҳалласида истиқомат қилади. У мунтазам равишда спорт билан шуғулланишни канда қилмайди. Айниқса шахмат у кишининг жону дили. Саноқул ака шу кунгача Пайшанба шаҳарчаси ва туманимизда шахмат бўйича ўтказилган кўплаб мусобақаларнинг совриндори ва ғолиблигини қўлга киритган. 
   
    Маҳаллаларда истиқомат қилаётган спорт фахрийларини жамлаб, уларни қилган хизматларини қадрлаб, эҳтиром кўрсатиб, соғломлаштирувчи жисмоний маданият ҳамда бадантарбия машғулотларини нуронийлар ва ёшлар ўртасида тарғибот қилиш, нуронийларимизнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожида фаол иштирок этиб, ҳаётдан завқланиб яшашларига кўмаклашиш мақсадида ўтказилган мусобақа унинг иштирокчилари ҳамда ихлосмандларида катта таассурот қолдирди.
Қамаритдин Ахмедов,
ФЎЎБО фаолиятини мувофиқлаштириш туман Кенгаши 
раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ