Туман ҳокими “Мустақиллик дарси”ни ўтди

0 249

 Ўқувчи ёшларимиз орзиқиб кутган янги ўқув йили бошланди. Шу муносабат билан барча умумий ўрта таълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, маънавий-маърифий тадбирлар “Мустақиллик дарси" ташкил этилди. Дарсларда давлат идоралари, корхона ва ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ўқувчиларга истиқлол неъмати, унинг бебаҳо қадр-қиммати ҳақида тушунчалар беришди.

26-умумий ўрта таълим мактабида ҳам янги ўқув йилининг қўнғироқ садолари янгради. Тадбирда туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими ходимлари, педагоглар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Унда сўзга чиққан туман ҳокими Аъзамхон Баҳромов барча халқ таълими ходимлари, ўқувчи ёшларни истиқлолимизнинг 28 йиллиги ҳамда янги ўқув йили биан табриклади. Юртбошимизнинг халқ таълимини ривожлантириш йўлида амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотларини алоҳида эътироф этиб, ўқитувчи масъулияти кундан-кун ортиб бораётгани, ишонч юки тобора юксалаётганини таъкидлади. Бу ишончли оқлаш нафақат халқ таълими ходимлари, балки ҳар бир сектор раҳбарлари зиммасига улкан масъулият юклашини қайд этди.
Шундан сўнг синфхоналарда “Мустақиллик дарслари” бошланди. Туман ҳокими Аъзамхон Баҳромов ўқувчиларга мустақиллигимизнинг қўлга киритилиши, ўтган йиллар давомида истиқлол туфайли қўлга киритилган муваффақиятлар ҳақида гапириб берди. Унинг қадрига етиш, ҳар бир инсон мустақилликни мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиши лозимлигини уқтирди. Бугун ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш бўйича Президентимиз раҳнамолигида қилинаётган ишларга тўхталиб, ўқувчиларни унга муносиб ўқиш ва изланишга чақирди.
Дарҳақиқат, янги ўқув йили муносабати билан 4800 нафар бола 1-синфга қабул қилинди. Тадбирларда уларга Президентимиз совғаси — ўқув қиролларидан иборат совғалар топширилди.

Абдуҳошим ЗИЯТОВ.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ