Шодиёнада ўксик қалблар ҳам шод бўлди

0 200

Истиқлолимизнинг йигирма саккиз йиллик шодиёнаси туманимизда кўтаринки руҳда, уюшқоқлик ҳамда ҳамжиҳатлик билан ўтказилмоқда. Айни пайтда бир қатор хайрия тадбирлари ҳам уюштирилаётгани туманда истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ўксик қалбларга бир олам қувонч улашмоқда.

Туман ҳокими А. Баҳромов ташаббуси билан яқинда 25 нафар боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига кийим-кечаклар, ўқув қуроллари ҳамда бошқа совғалар топширилди. Ушбу эзгу ташаббусга тумандаги савобталаб бир гуруҳ ҳомийлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишди.
— Бу кўрсатилган ғамхўрлик ва улашилган совғалардан беҳад мамнунмиз, - дейди Кумушкент маҳалласида яшовчи опа-сингил Машҳура ва Дилноза Маҳмудовалар. — Биздан меҳр ва эътиборини аямай, ўксик қалбимизга хурсандчилик улашган барча ташаббускорларга мингдан-минг раҳмат. Мустақиллик байрамини кўтаринки кайфиятда кутиб оладиган бўлдик.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ