Одамлар розилиги олинмоқда

0 449

Давлатимиз раҳбарининг ташаббусларига кўра, жойларда давлат идоралари томонидан аҳолининг муаммоларини қисқа фурсатларда жойида бартараф этиш юзасидан самарали тизим йўлга қўйилган. 
 

   Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси томонидан ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат, аҳолининг муаммоларини ўрганиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида бўлишиб, аҳолига яқиндан кўмак бермоқда.
  Мазкур ишчи гуруҳи айни пайтда Каттақўрғон туманида фаолият олиб бормоқда. Тумандаги 69 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган 260 мингдан зиёд аҳолининг кундалик турмуш тарзи, уларни қийнаб келаётган муаммолар ечимини топиш, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ўрганиш юзасидан вилоят, туман жамоатчилик вакилларидан иборат 69 ишчи гуруҳи ўз иш фаолиятини олиб бормоқда. Улар барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, ижтимоий соҳа обьектларида бўлишиб, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар олиб боришмоқда.
    Таҳлилларга кўра газтаъминоти соҳасига оид 220 та, бандлик масаласида 93 та, йўл қурилиш соҳасига оид 60 та, тижорат банкларидан кредит билан боғлиқ 35 та каби мурожатларга ечим топиш учун мутасадди идораларга топшириқлар берилган.
   - Иш фаолиятимиз давомида туманнинг энг чекка қишлоқларидан бири Жизмонсой қишлоғида бўлиб, аҳолини чуқурлаштирилган тор доирадаги тиббий кўрикдан ўтказдик, - дейди вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори Алишер Норқобилов. – Туман марказидан анча олисда бўлган ушбу ҳудуд аҳолисининг кўпчилиги тўғриси охирги марта қачон тиббий кўрикдан ўтганлигини эслашолмайди. 
Жизмонсой ҚВП биносида ўтказилган тиббий текширувларга УТТ, ЭКГ,  лаборатория асбоб-ускуналари олиб борилиб,  25 та йўналишдаги тор мутахассислар томонидан кўрик ўтказилиб,  маслаҳатлар берилди. Аниқланган касалликлар бўйича йўлланмалар берилди. Ётоқда қолган бемор кишиларни хонадонларига бориб кўрикдан ўтказдик.
    Ҳар бир ҳудуд ва йўналиш бўйича ўрганишлар давом этмоқда.

Шуҳрат Қаршиев.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ