ТУҒРУҚХОНАДАГИ КАМЧИЛИК БАРТАРАФ ЭТИЛГАН

0 132

Яқинда “Озодлик”нинг “@sizdantelegram” канали орқали “Маҳалладаги туғруқхона ёпилгач, ҳомиладор аёллар 40-50 км. масофага қатнашга мажбур бўлмоқда” номли танқидий мақоласи эълон қилинган эди. Унда Каттақўрғон тумани Қоқсой МФЙда жойлашган туғруқхона мажмуасидаги камчиликлар, аҳолини бу борада қийнаб келаётган муаммолар тилга олинган. Туман тиббиёт бирлашмаси мазкур ҳолатларни атрофлича ўрганиб, ўз вақтида қатор давлат идоралари билан биргаликда муаммони бартараф этишга киришганини алоҳида таъкидламоқчиман.

Дарҳақиқат, Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси Туғруқ комплекси Мойбулоқ қисмида жорий йил 8 февраль куни вилояти телерадиокомпанияси томонидан танқидий кўрсатув тайёрланди. Шунга асосан туман тиббиёт бирлашмаси бош мутахассислари ва туман ДСЭНМ ходимлари томонидан у ерда даволаш, диогностика, санитария ва гигиена ва эпидимиология талабларига риоя қилиниш ҳолатлари ачинарли эканлиги маълум бўлгач, амалдаги қонунчиликка мувофиқ туғруқ мажмуасининг фаолияти вақтинчага тўхтатилди. Ҳозирда Мойбулоқ ҚОПнинг 2-қаватида тўртта хона ажратилган бўлиб, туғруқ жараёни бошланиб қолган ҳомиладорлар учун доялик пости куну тун ишлаши учун барча шароит яратилди. Шошилинч туғруқлар қабул қилиниб, она ва боланинг аҳволини ҳисобга олган ҳолда тез ёрдам машинаси ва тиббиёт ходимлари назорати остида Кадан туғруқ мажмуасига кўчириши ташкиллаштирилган. Хавфли гуруҳдаги ҳомиладорлар ва асоратли кечиши мумкин бўлган ҳомиладорлар алоҳида назоратга олиниб туғруқ жараёни бошланишидан олдин Кадан туғруқ комплексининг Ҳомиладорлар хасталиги бўлимига олиб келиб ётқизилиши учун, марказдан узоқ Андоқ ПАП, Бурган ПАП ва Мойбулоқ ҚОП қошида тез тиббий ёрдам шохобчалари ташкил килинди.

Кадан туғруқ мажмуаси вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 31.07.2019 йилдаги “Туғруқ комплексини вақтинча ёпиш” тўғрисидаги 557-У сонли буйруғи асосида 01.08.2019 йил кунидан 21.08.2019 йил кунига қадар тўлиқ таъмирланиб, жорий йилнинг 22 август куни комплекснинг барча бўлимларида иш фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди.
Ўтган вақт ичида юқоридаги ҳолатлар аҳоли учун муаммо туғдирган ҳолатлари бўлиши мумкинлигини рад этмаймиз. Бунинг учун халқимиздан узр сўраймиз. Келгусида худди шундай ҳолатларни олдиндан бартараф этишга ҳаракат қиламиз. 

О. ХУДЖАМБЕРДИЕВ,
Каттақўрғон туман тиббиёт
бирлашмаси бошлиғи 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ