Болалар боғчасида “очиқ эшиклар куни”

0 246

    Бугун Каттақўрғон туманидаги Каттакўрпа маҳалласидаги 13-сон мактабгача таълим ташкилотида “Очиқ эшиклар” куни тадбирлари бўлиб ўтди.


    Тадбирда иштирок этган маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, ота-оналар иштирок этишиб мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар ва қулайликлар билан яқиндан танишдилар.
     - Муассасамиз ўтган йили Давлат дастури асосида янгидан қурилган, - дейди мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Гавҳар Иркаева. – Бу ерда яратилган шарт-шароитлар шаҳар боғчаларидаги қулайликлардан қолишмайди. Қишлоқда истиқомат қилаётган оилаларнинг фарзандлари яратилган имкониятлардан хурсанд ва бахтиёр.
   Бугун мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнидан одамлар рози. Фарзандларининг эртаси учун ғамхўрлик кўрсатаётган давлатимиздан миннатдор.
    - Йиллар давомида фарзандларимиз ҳаминқадар шарт-шароит ва имкониятларга эга боғчаларда тарбия топиб келаётган эди, - дейди Каттакўрпа маҳалласида истиқомат қилиб келаётган меҳнат фахрийси Абдирауф Бобоқулов. – Президентимизга, туманимиз раҳбарларига минг раҳмат аҳоли говжум яшовчи массивимизда ўтган йили замонавий боғча қурилиб фойдаланишга топширилди. Бугун ушбу даргоҳда болажонларимиз ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитларда тарбияланмоқда.
    “Очиқ эшиклар” кунида ота-оналар ўз фарзандларига яратилган шароитларни кўзлари билан кўриб мамнуният изҳор қилдилар.
Ж.Сафаров.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ