Аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди

0 151

   “Каттақўрғон ҳақиқати” газетасининг жорий йил 19 июнь куни чоп этилган 17-сонида тумандаги “Тасмачи - МАТ” МЧЖ деҳқон бозорида аҳоли ва тадбиркорларга яратилган шарт-шароитларни ҳолати бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари тўғрисида ”Тасмачи” бозоридаги тартибсизликлар, унга қачон барҳам берилади?” деб номлантан танқидий мақола чоп этилган эди.

  Бозор маъмурияти ва тегишли мутасаддилар томонидан ушбу мақолада кўрсатиб ўтилган танқидий фикрлар атрофлича ўрганиб чиқилди ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилди. Жумладан,  ушбу танқидий мақола чоп этилгандан сўнг, “Тасмачи - МАТ” деҳқон бозорида ободонлаштириш ва қайта реконструкция ишлари жадаллик билан олиб борилди ҳамда бугунги кунга келиб бозорни қайта қуриш (реконсрукция) ишлари 90% га амалга оширилди.

  Хусусан, деҳқон бозори кириш дарвозасининг олди майдонида автомашиналарни вақтинча сақлаш учун 2 та автотураргоҳ ташкил қилинди ва бугунги кунда автотураргоҳ майдонига асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

  Бозорнинг дарвозадан кириш қисмида тадбиркорлар томонидан олиб келинган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларни ерга қўйиб сотиш ҳолатларига чек қўйилди ва бозор ҳудудидаги савдо расталари тўлиқ замон талаблари асосида реконсрукция қилиниб, тадбиркор ва деҳқонларга етарли шарт-шароитлар яратилди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш учун 98 та, озиқ-овқат маҳсулотлари учун 40 та, ноозиқ-овқат маҳсулотлари учун 50 та, нон маҳсулотлари учун 15 та расталар янгидан ташкил этилиб, фойдаланиш учун тайёр ҳолга келтирилди. Шунингдек, гўшт ва гўшт маҳсулотлари сотиш учун 12 та раста ташкил этилди ва улар санитария талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтирилди.

  Гўшт маҳсулотларини доимий ветеринария кўригидан ўтказиш учун бозор ҳудудидаги ветеринария пункти гўшт маҳсулотларини текшириш учун махсус асбоблар билан жиҳозланди ва ҳозирда бозорга махсус бириктирилган ветеринар врач томонидан барча гўшт маҳсулотлари тегишли кўрикдан ўтказилиб, кейини сотувга қўйилмоқда.

  Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (мева, сабзавот, полиз) учун махсус алоҳида ювиш жойлари ташкил қилинди.

  Бозор маъмурияти томонидан бозорнинг иш фаолияти кунлари ҳар бир сотувчи тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномаси ва тиббий маълумотномалари асосида бозор ҳудудида савдо қилишга рухсат берилмоқда. Бундан ташқари туман ДСИ ва туман ДСЭНМ масъул ходимлари томонидан мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

  Чорва моллари сотиш учун мўлжалланган ҳудуд тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, сотувчи ва харидорлар учун тўлиқ шароитлар яратилди.


  Бозор ҳудудига туташ умумий овқатланиш шахобчалари ҳам таъмирдан чиқарилиб, санитария ҳолатлари яхшиланди ҳамда фойдаланишга топширилди.


  Тадбиркорлар ва деҳқонлар томонидан сотиш учун олиб келинган маъсулотлар бозор сегментацияси асосида тартиб билан жойлаштирилиб, тартибсизлик ҳолатлари олди олинди ва аҳоли учун қулай шароит яратилди.


  Бозор маъмурияти томонидан аниқланган камчиликларни бартарф этиш ишлари доимий назоратга олиниб, бундай ҳолатга йўл қўймаслик бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Г.Ризаева,
“Тасмачи - МАТ” МЧЖ деҳқон  бозори раҳбари.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ