Пенсия олиш қоидалари қандай?

0 93

Олаётган пенсиям учун ҳар 6 ойда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига учрашиб туришим керак экан. Шу тўғрими?

М. Нурниёзова, Валижон маҳалласи.

Пенсия банк пластик карточкаси ёки жисмоний шахсларнинг омонат ҳисобварағига тўланганда, пенсионер ҳар 6 ойда Пенсия жамғармаси бўлимига келиш йўли билан ўзининг пенсия суммасини олиш ҳуқуқини тасдиқлаши зарур.
   Шахс белгиланган муддатда Пенсия жамғармаси бўлимига келмаган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими ходимлари 10 кун ичида пенсионер:
 - тирик эканлиги;
 - ишга жойлашганлиги;
-  яшаш жойи ўзгарганлиги ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарисига чиқиб кетганлиги;
- жазони ижро этиш муассасасида эканлиги;
-   кексалар ва ногиронларнинг интернат уйларида (пансионатларида)   яшаётганлиги ҳолатларини аниқлаш учун пенсионер яшайдиган жойга боради.
   Шахснинг олинадиган пенсияга ҳуқуқлари тасдиқланган сўнг, тўлов навбатдаги 6 ойга давом эттирилади. 
   Пенсионер ҳуқуқлари тасдиқланмаган тақдирда, пенсия тўлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тегишли вакиллари ва унинг қўшнилари иштирокида Пенсия жамғармаси бўлими ходимлари томонидан тузилган тўланаётган пенсияни тўлашга ва унинг миқдори асосланганлигига таъсир кўрсатувчи ҳолатни тасдиқлайдиган далолатнома асосида тўхтатиб турилади.
   Мазкур далолатнома асосида комиссия пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш (тўхтатиш) ёки унинг миқдорини ўзгартириш тўғрисида 3 кун муддатда тегишли қарор қабул қилади.
Бобур Аллаёров,  
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими нафақалар тўлови 
мониторинг гурухи биринчи тоифали инспектори.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ