Ҳашар – ободликка чорлов

0 98

         Кўнгилдан бошланган ободлик, яратиш-яшнатиш иштиёқи она-Ватанга чексиз меҳр-муҳаббат ифодасига айланиб, борлиққа кўркамлик, гўзаллик бағишлайди. 

Энг улуғ, энг азиз айём — Мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтаётган умумхалқ хайрия ҳашари туманимиз бўйлаб уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Ушбу тадбир туманимизнинг ҳар бир гўшасида, энг чекка қишлоқ, овул ва маҳаллаларида кенг қулоч ёйди.

          Ҳашар — элимизга ярашадиган юмуш, қадриятлардан. Шу боис бундай хайрли амаллардан ҳеч бир киши четда қолгани йўқ. Ҳашарда барча юртдошларимиз фаол иштирок этишмоқда. Улар орасида ёш авлод вакилларидан тортиб ёши улуғ кеса отахону онахонларни ҳам учратиш мумкин.
         - Эрта тонгдан жамоамиз билан ташкилотимиз ҳудуди ва болажонлар билан машғулот олиб бориладиган хоналарни озодалигини таъминлашга киришдик, - дейди тумандаги 43-сон мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Гулнисо Синдорова. – Ҳашар бу умумхалқ иши. Шундай экан, ўзимиз меҳнат қилаётган, яшаётган ҳудудлар ободлигига ҳисса қўшиш ҳар бир юртдошимиз учун инсоний бурч.
      Ҳа, тумандаги барча маҳаллалар, меҳнат жамоалари, фуқаролар умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этиб, юрт ободлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ