Пайшанба - Иштихон йўли асфальт бўлади

0 175

Давлатимиз раҳбарининг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган эзгу фикрлари остида туман ҳокими Аъзамхон Бахрамовнинг навбатдаги сайёр қабули тумандаги Нисбат маҳалласида бўлиб ўтди.
11-умумтаълим мактабида ўтказилган учрашувда ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган муаммолар атрофлича ўрганиб чиқилди ва уларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди. Сайёр қабулда тадбиркорлик субъектлари вакиллари томонидан туман раҳбариятига 30 дан ортиқ турли хил мазмундаги муаммоларни бартараф қилиш бўйича таклиф ва мурожаатлар қилинди.
Туман ҳокими томонидан маҳаллий аҳолини анча йиллардан буён қийнаб келаётган энг асосий масалалардан бири бўлган Иштихон-Пайшанба йўлини жорий йилнинг кеч кузигача тўлиқ асфальт қилиб берилиши тўғрисидаги янгилик қабулда иштирок этганлар учун қувонарли хушхабар бўлди. Бундан ташқари бир нечата кам таъминланган оилаларга уй-жойларини таъмирлаш учун ҳокимлик томонидан шифер ва бошқа қурилиш материаллари олиб бериладиган бўлди. Фуқаро Умринисо Ахророванинг болалари учун алимент пулларини ундириб бериш бўйича қилган мурожаати Мажбурий ижро буюросининг туман бўлими томонидан ўрганиб чиқилишга йўналтирилди.
- Қишлоғимизда боғча йўқ, – дейди Дамқорин қишлоғида яшовчи фуқаро Жамол Омонов. – Туман ҳокими маҳалламизда халқ билан учрашишини эшитиб, шу масалада учрашувга келдим. Ҳокимимиз менинг фикримга қўшилдилар ва қишлоғимизда янги болалар боғчаси ташкил қилинадиган бўлди. У киши мурожатимни тинглаб тегишли мутасаддиларга топшириқ бердилар. Келгусида қишлоғимиз болажонлари боғчага борадиган бўлишди. Қабул давомида фуқаролар томонидан келиб тушган 15 та мурожаат жойида ўзининг ижобий ечимини топди. Қолган 15 га яқин мурожаатлар ижро муддатлари белгиланиб, тегишли мутасаддиларга йўналтирилди.

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ