"Ёш китобхон"лар аниқланди

0 434

Мамлакатимизда китобхонлик маданиятини юксалтириш йўлида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор вазифаси ҳисобланади. Бинобарин, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутоаласи ва китобхонлик маданиятини ошириш ва тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбилари тўғрисидаги дастурда бу вазифалар кенг қамровда ўзининг аниқ ифодасини топган. 

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 4-умумий ўрта таълим мактабида "Ёш китобхон" кўрик-танловининг туман бос­қичи бўлиб ўтди.
Танлов 14-19 ёшдаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ташкил этилди. Беллашувнинг туман босқичида 20 нафар китобхон "Ижтимоий-сиёсий соҳа билимдони", "Маънавий-маърифий китоблар билимдони", "Бадиий китоблар билимдони", "Мен севган адиб", "Шеърият" каби шартлар бўйича билимини синовдан ўтказди. 


- Юртимизда китобга ошно бўлган ёшлармиз кўпайиб бораверсин. Чунки эртанги келажагимиз ёшлар қўлида, - дейди тумандаги 23- умумий ўрта таълим мактаби  она тили ва адабиёт ўқитувчиси Зайнаб Ёрматова. - Бундай тадбирлар туманимизда   янада кўпроқ ўтказилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. 


Кўрик-танловда тумандаги 23-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Ҳилола Ҳайдарова фахрли 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди.
- Болалигимдан китоб мутоаласига қизиқишимда бувим ва ота-онамнинг хизматлари беқиёс, - дейди Ҳилола Ҳайдарова. - Шу боис ёшлигимдан бадиий китоблар ва мактаб дарсликларини мунтазам ўқиб келмоқдаман. Бу эса бугунги муваффақиятларимда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жаҳонгир САФАРОВ.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ