Иллат ахтарганга иллат бу дунё...

0 397

Шу кунларда “Озодлик” радиосининг “Сиздан телеграмм” каналида Каттақўрғон туманидаги Омонбой маҳалласи Яноғ қишлоғидаги 12-сон мактабгача таълим муассасасидаги вазият авария ҳолатида эканлиги, қишлоқда йўл, ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар  тўғрисидаги хабар жойлаштирилган. 

Яноғ қишлоғидаги боғча биноси ҳақиқатдан ҳам 1936 йилда қурилган бўлиб, мослаштирилган жой сифатида фойдаланилиб келинмоқда. Тегишли ташкилотларнинг хулосасига кўра фойдаланилаётган бино авария ҳолатида эмас! Ҳозирда муассасада 71 нафар болажонлар доимий гуруҳларда тарбияланиб келинмоқда. Ушбу таълим муассасасидаги ҳолат юзасидан муассаса раҳбари Манзура Асадовани фикрларига қулоқ тутдик.

- Муассаса биноси ҳақиқатданам эски лекин авария ҳолатида эмас, -дейди М.Асадова. – Муассаса иккита бинодан иборат. Иккинчи бино ҳақиқатдан ҳам авария ҳолатига келиб қолган. Ҳозирда ушбу бинодан фойдаланаётганимиз йўқ. Туманимиз раҳбарияти томонидан ушбу бинони бузиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Туман мактабгача таълим бўлими масъулларининг айтишича муассаса келгусида Давлат дастури асосида янгидан қурилиши белгиланган.
Айни пайтда туман ҳокимлиги томонидан тузилган Ишчи гуруҳи тумандаги мавжуд барча мактабгача таълим муассасаларидаги аҳволни яхшилаш бўйича   иш олиб боришмоқда. Қолаверса тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли барча мактабгача таълим муассасаларидаги шарт-шароитлар кўнгилдагидек бўлишига ишончимиз комил.
Омонбой маҳалласидаги шарт-шароитлардан нолиётган ҳамюртимиз туманда олиб борилаётган улкан ислоҳотлардан бехабар кўринади. Туманда ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш ҳатто қишлоқ жойларига ҳам телефон тармоғини тортиш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда. Насиб бўлса туман марказидан анча олисда бўлган Омонбой маҳалласида (авария ҳолатидаги эмас!) биноидек мослашган бинода фаолият олиб бораётган боғча келгусида замонавий тартибда янгидан қурилиши эътибордан четда қолмаган. Асосийси туман аҳолисининг кайфияти яхши. Одамлар бугунги кунидан рози бўлиб яшамоқда. Бешта бармоқ баробар бўлмаганидек, мавжуд муаммолардан иллат ахтараётганлар аввало ўзим шу юрт, халқим учун нима қилдим, деб ўзига ўзи савол берса жавоб тополмаслиги тайин. Зеро, бугун Каттақўрғон туманида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг адоғи йўқ.


Каттақўрғон туман ҳокимлиги 
Ахборот хизмати.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ