Ғўза парвариши муҳокама этилди

0 182

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги “Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорини ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар сув манбаларидан оқилона фойдаланиш, суғоришда янги тежамкор технологияларни қўллашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда

    Тумандаги “Рўзимурод Мавлонов” фермер хўжалиги даласида бўлиб ўтган кўргазмали семинар ҳам томчилатиб суғориш технологияларини амалиётга янада кенгроқ жалб қилиш масалаларига бағишланди. 
    Семинарда туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов, фермер хўжалиги раҳбарлари, қишлоқ ва сув хўжалиги ходимлари, кластер раҳбарияти ва агрономлари ҳамда соҳага алоқадор ташкилот вакиллари иштирок этди. 

    Тадбир давомида туманда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган агротехник тадбирларнинг бориши, янги суғориш тизимининг афзалликлари ва сувни тежовчи технологиялардан фойдаланиш бўйича тегишли маслаҳатлар берилди. 
    Жорий қилинаётган тежамкор технологиялардан фойдаланиш ҳисобига сув сарфини 40-45 фоизга иқтисод қилиш мумкин бўлади. Агар туманда кўплаб майдонларда бу каби технологиялар жорий қилинса, экин майдонлари учун ҳозирда мавжуд сув миқдорининг ўзи етарли бўлади.  
– Томчилатиб суғориш технологияси ҳар томонлама тежамкор ва фойдали экан, - дейди тумандаги “Рўзимурод Мавлонов” фермер хўжалиги раҳбари Мардон Мавлонов. - Бундай усулдан тумандаги барча фермер хўжаликлари ҳам фойдаланса мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлайман. Хўжалигимизга 2 млрд.400 миллион сўм маблағ ҳисобига 2 та томчилатиб суғориш технологиясини олиб келиб ўрнатганмиз. Бунинг натижасида дала майдонларига сарфланадиган сув миқдорини 40-45 фоизгача тежашга эришаяпмиз. Ҳозирда томчилатиб суғориш технологиясини қўллаган ҳолда 100 гектар майдонга пахта ва 25 гектар майдонга Польша давлатидан келтирилган “зинга-зинга” навли қулупнай кўчати экканмиз. Томчилатиб суғоришнинг афзаллиги шундаки, сув тўғридан-тўғри ўсимлик томирига боргани сабаб, азотли ўғит 50 фоиз миқдорида кам ишлатилади. Хўжалигимизда ҳозирда 25 нафар доимий ишчилар фаолият олиб боришади. Мавсум пайтида 100 дан ортиқ мавсумий ишчиларни жалб қиламиз.
Семинар иштирокчилари “Рўзимирод Мавлонов” фермер хўжалиги далаларида жорий қилинган томчилатиб суғориш технологиялари билан танишишди.


Ж.Сафаров




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ