Кун тартибида ОИТС мавзуси

0 193

Туман ҳокимлигида ОИТС инфекцияси қарши кураш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимлиги, маҳалла мутахассислари, ёшлар етакчилари, тиббиёт ходимлари ва ОАВ ходимлари иштирок этди. Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази врач эпидимолиги, тиббиёт фанлари номзоди Саидолим Муродқосимов  ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича мавжуд муаммолар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида маъруза қилди. Маърузачи ОИВ/ОИТС инфекциясининг олдини олиш, унга чалинган беморларни тиббий-ижтимоий муҳофазалаш, аҳоли ўртасида санитария-гигиена маданиятини юксалтириш, ёшларни гиёҳвандлик ва бошқа иллатлар таъсиридан асраш лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Барчани огоҳликка даъват этди.

    Шу билан биргаликда, йиғилишда мазкур йўналишда мавжуд муаммолар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, вазифалар белгилаб олинди.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ