Янгича ғоя ва таклифлар муҳокамаси

0 156

ЎзЛиДеП Каттакўрғон туман Кенгаши вакиллари, партия депутатлик гуруҳлари аъзолари иштирокида партиянинг янгиланган Дастури ва Сайловолди дастурлари лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда дастлаб сўз олган ЎзЛиДеП Каттақўр­ғон туман Кенгаши раиси Рўзимурод Джураев партиянинг янгиланган Дастурларидаги ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда партия  аъзолари олдида турган асосий вазифалар кўлами ҳақида гапирди. Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловлар, ҳар бир сиёсий партия учун ўзига хос синов вазифасини ўтайди, деди партия етакчиси. Чунки, бу йил Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг қабул қилиниши, мамлакат ижтимоий-сиёсий майдонида яна бир сиёсий партиянинг вужудга келиши ва бошқа бир қатор омиллар бўлажак сайловлар сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичда, очиқлик, ошкоралик тамойиллари ва кучли партиялараро рақобат, ғоялар ва дастурлар кураши остида бўлиб ўтиши кутилаётганини эътироф этди.


Йиғишда бўлажак сайловларга тайёргарлик борасидаги ишларни замон талабларидан келиб чиқиб, мутлақо янгича ва инновацион ёндошувлар асосида қайтадан ташкил этиш лозимлигини таъкидланди. 

Шунингдек, йиғилишда ижтимоий соҳани ривожлантириш жараёнида таълим сифатини яхшилаш учун нодавлат мактабгача таълим муассасалари сонини кўпайтириш, хусусий ва давлат шерикчилик асосида мусиқа ва санъат мактаблари, МТМлар қуриш борасидаги қатор таклифлар илгари сурилди.

Йиғилишда маҳаллий Кенгаш депутатлари ва партия фаоллари томонидан яна ўнга яқин масалалар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ғ. Қаршиев.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ