Чароғонликлар чемпион бўлишди

0 385

Президентимизнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан  туманимиздаги маҳаллаларда спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Жумладан, яқинда маҳаллаларнинг футбол жамоалари ўртасида мини футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Унда ҳудудларда ғолиб бўлган 8 та жамоа иштирок этиб, ғолиблик учун беллашишди.
Мусобақанинг финал босқичида Боғот ва Чароғон маҳаллаларининг ғолиб жамоалари ўзаро баҳс олиб бордилар. Якуний натижаларга кўра, Чароғон маҳалласи 1-ўринни, Боғот маҳалласи 2-ўринни, Файзикент маҳалласи жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди. 
Ғолибларга Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман кенгашининг Фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.

А.ХАЛИЛОВ,
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман
 бўлими раиси ўринбосари.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ