“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ: 2019 йил 15 августдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошишини маълум қилади

0 136

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлда “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарорига асосан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ 2019 йил 15 августдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошишини маълум қилади.

2019 йил 15 августдан:
I гуруҳ.  Уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган истеъмолчилар (бюджет ташкилотлари, сув таъминоти ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно) учун 450,0 сўм (331,0 сўм эди).

II гуруҳ.  Электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, маиший истеъмолчилардан ташқари  450,0  сўм (331,0 сўм эди).

III гуруҳ.  Маиший истеъмолчилар (аҳоли турмуш эҳтиёжлари учун уй-жойлар, хонадонлар, ётоқхоналар, ёрдамчи хўжаликлар, шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектлари, шу жумладан боғ ширкатлари ва дала ҳовлилар суғориш насослари, шахсий автомашиналар учун гаражлар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал-эксплуатация ташкилотларининг умумий уй-жой эҳтиёжлари, электр энергиясидан аҳолини электр энергияси билан таъминлаш учун фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари ва оилавий корхоналар, шунингдек, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонхоналар) учун  295,0  сўм (250,0 эди).

Турар-жой бинолари ва ётоқхоналарда яшовчи уй-жой, белгиланган тартибда озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган маиший истеъмолчилар учун 147,5  сўм (125,0 эди).

IV гуруҳ.  Бюджет ташкилотларидан ташқари электр энергиясидан биноларни электр билан иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлаш мақсадида фойдаланадиган I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари учун 450,0 сўм (350,0 эди).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8-ноябрдаги ПҚ-3379-сонли қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича “Маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва айрим хизматлар кўрсатувчи” истеъмолчилар учун 450,0 сўм (365,0 эди).

Изоҳ:
1. Ушбу тарифлар 1 кВт. соат электр энергияси учун қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июль “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги 633-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 12 январь 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га асосан ўрнатилган.


2. Юқорида кўрсатилган Ҳукумат қарорига кўра:


- Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори, 1-иловасидаги 83-бандининг учинчи хатбошидаги ва 116-банддаги “6 ойдан”сўзлари “2 ойдан”сўзлари билан алмаштирилган;


- Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифлари босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида” 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорининг 1,2 ва 5-бандлари, шунингдек, қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган, деб ҳисобланади.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
матбуот хизмати.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ