Каттақўрғон туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг туманда кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш юзасидан туман аҳолисига МУРОЖААТНОМАСИ

0 115


Ассалому алайкум ҳурматли фуқаролар, азиз каттақўрғонликлар!

     Бугунги кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида кичик бизнес ва тадбиркорликни, саноатни ривожлантириш, инвестиция жалб қилиш, экспорт ҳажмини ошириш масалаларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Ҳурматли Президентимиз раислигида шу йилнинг 23 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги видеоселектор йиғилишида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш масаласи муҳокама этилиб, бу борада бизга қатор долзарб вазифалар белгилаб берилди. Қолаверса, давлатимиз раҳбарининг шу йил 26 июль куни Самарқандга ташрифи давомида вилоят фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишда ҳам ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, вилоятда туризмни ривожлантириш, тадбиркорлик ва қайта ишлашни кенгайтириш борасидаги ишларни жадаллаштириш юзасидан янги режалар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш топшириғи берилди. Бундай амалий ишлардан мақсадимиз халқимизнинг бугунги ҳаётидан рози, эртанги кунидан кўнгли тўқ бўлишига қаратилган. Буни ҳар бир раҳбар юракдан ҳис қилиши ва зиммасидаги улкан масъулиятни англаб, меҳнат қилиши лозим. Бу мақсадларга осонликча эришиб бўлмайди. Бугунги давр барчамиздан янгича фикрлашни, замон шиддатига мос равишда иш юритишни талаб қилмоқда.
     Видеоселекторда ҳокимларимиз пахта, ғалла, биринчи ўринбосарлар эса солиқ тушумини тушириш билан чекланиб қолмасдан, доимий равишда тадбиркорлар билан мулоқот қилиши, уларнинг муаммоларига ечим топиши шартлиги айтилди.

    Аввало айтишимиз керакки, секторлар раҳбарлари билан биргаликда тадбиркорлик ва саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш, инвестиция жалб қилиш, экспортёр корхоналар сонини кўпайтириш учун қулай муҳитга эга бўлган Каттақўрғон туманида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун етарли шарт-шароитларни яратиш  мақсадида қатор чора-тадбирларни амалга оширишни ният қилдик.

    Биринчидан, туманимизнинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда янги кичик корхоналар ташкил этиш, айримлари фаолиятини қайта тиклаш орқали уларда янги  иш ўринлари яратишга, мазкур корхоналарнинг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратамиз. Чунки, бизнинг фаолиятимизга баҳо беришда корхоналар   ва уларда яратилган иш ўринлари сони, корхоналарнинг яшовчанлик кўрсаткичлари, яъни қанча вақт фаолият кўрсатганлиги каби мезонлар инобатга олинади.

    Иккинчидан, Каттақўрғон туманида тадбиркорлик учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиб, чет эл инвестициясни кўпроқ жалб этиш, хорижий инвестицияни жалб этиш  масалалари ҳам доимий эътиборимизда бўлади.

    Учинчидан,  Президентимиз таъкидлаганидек, ўзимиз бошчилигимизда барча ўринбосарлар ва масъул ходимлар мутлақо янгича ишлаб, 70 фоиз вақтимизни ҳудудларга чиқиб, тадбиркорликни ривожлантиришга сарфлаймиз. 

     Тўртинчидан, тижорат банкларининг тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишини яхшилаш ва ажратилаётган кредитлар самарадорлигини ошириш масаласи ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлади.

   Бугун ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш борасида секторлар мутасаддилари олдида кўплаб вазифалар турибди. Ҳар бир тадбиркорнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг мулки даҳлсизлигини таъминлашга, хорижлик инвесторларни жалб қилиш, маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш алоҳида эътиборимизда бўлади. Энг асосий масала тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш эканлигини инобатга олган ҳолда улар фаолияти учун зарур шароитлар яратишга, турли низоли ҳолатларни холис ва адолатли ҳал қилиниб, асоссиз текширишларга бутунлай барҳам берилади. 

    Республикамизнинг иқтисодий салоҳияти, халқимиз кўзлаган мақсадларга қисқа муддатларда эришишда, одамларнинг фаравон ҳаёт кечиришларини таъминлашда шубҳасиз кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг ўрни катта.

     Бугун ҳудудларда тадбиркорлик субъектларини ва тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан янги тизимнинг жорий этилганлиги бизни янада фаол меҳнат қилишга, уларни қийнаётган айрим муаммоларга ечим топишда фаоллик кўрсата олишга ундайди. Тадбиркорликнинг ривожланиши, мамлакатимизнинг ривожланиши, бир оила вакилининг ишга жойлашиб, рўзғорини бемалол тебратади дегани, аслида. Муҳтарам юртбошимизнинг куюнчаклик билан ушбу соҳа вакилларига қулай шароит яратиш ҳақида гапиришларининг замирида ҳам ана шу ҳақиқат ётибди. Айниқса, инвестиция жалб қилиш, экспорт ҳажмини ошириш ҳар бир ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилади. Бизни вазифамиз тадбиркорларнинг хавфсиз шароитларда ишлаб, мулкий даҳлсизлигини таъминлашга ҳисса қўшишдан, уларга ҳар томонлама ёрдам беришдан иборат.  

    Сўнгги йилларда солиқ қонунчилигида қатор янгилик ва ўзгаришлар юз берди. Бундан асосий мақсад кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари вакилларга солиқ имтиёзларини бериб, уларни иқтисодий жиҳатдан ривожланишига кўмаклашишдан иборат. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари сонининг ошиб бориши эса солиқ тўловчилар базасининг кенгайишига олиб келади. Шунинг учун биз тадбиркорларга ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга, уларни қўллаб-қувватлашга доимо тайёрмиз. Бугун давлат солиқ идораси ходимлари тадбиркорни текширувчи, ундан фақат солиқларни ундирувчи орган вакили эмас, уларнинг яқин ҳамкорига, кўмакчисига айланмоқда.  

    Азиз каттақўрғонликлар, туманимиз аҳли. Агар Сизда тадбиркорликнинг қайсидир тури билан шуғулланиш истаги бўлса ёки хорижий ҳамкорлар билан шерикчилик асосида бизнес қилиш нияти бўлса ҳеч иккиланмасдан сектор раҳбарлари ёки секторларда ташкил этилган штабларда фаолият олиб бораётган масъулларга мурожаат қишингиз мумкин. Зеро, Сизнинг ташаббусингиз юрт тараққиёти, оилангиз фаровонлиги йўлидаги энг муҳим масала.      

1-сектор раҳбари:           А.Бахрамов
2-сектор раҳбари:           О.Хожаев
3-сектор раҳбари:           А.Отамуродов
4-сектор раҳбари:           А.Қулмирзаев




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ