kathaq@mail.ru

Жазо чораси кучайтирилди

Тумандаги "Жавлон" маҳалла фуқаролар йиғини биносида Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда судланувчи Н. С.га оид жиноят иши халқ олдида кўриб чиқилди.

Иши сайёр судда муҳокама этилган фуқаро Н.С. тумандаги Жавлон маҳалласи Жавлон қишлоғида яшайди. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор. Муқаддам Россия Федерацияси Олий суди томонидан Россия Федерацияси ЖКнинг 131-моддаси 3-қисми   "в" банди, 161-моддаси 1-қисми, 30-моддаси 3-қисми билан судланиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазони 2018 йил 16 июль куни тўлиқ ўтаган ва юртимизга қайтиб келган. 

Судланувчи Н.С. жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг маъмурий назорат ўрнатиш ҳақидаги қарорига кўра, бир йил давомида ҳар куни соат 20:00 дан эрталаб соат 06:00 гача яшаш уйидан чиқмаслик, маст ҳолда жамоат жойларида, ресторан, кафеларда шунингдек, спиртли ичимлик билан савдо қилувчи шахобчаларда бўлмаслик, туман ИИБнинг рухсатисиз Каттақўрғон тумани ҳудудидан чиқиб кетмаслик, ҳар ойнинг 7 ва 27-кунлари туман ИИБ ҲПБ да рўйхатдан ўтиш учун келиш мажбуриятларига эга бўлсада, бироқ у туман ИИБнинг рухсатисиз Каттақўрғон тумани ҳудудидан чиқиб кетиб, суд томонидан ўрнатилган маъмурий назорат қоидасини бузганлиги учун Каттақўрғон туман маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 206-моддаси билан жарима жазосига тортилганидан сўнг ҳам ўзига ижобий хулоса чиқариб олмади. У жамоат жойи ҳисобланган Пайшанба шаҳарчаси ҳудудида жойлашган бозорда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, суд томонидан ўрнатилган маъмурий назорат қоидасини бузган.


Суд, судланувчи Н.С.ни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, унга 1 (бир) йил 6 (олти) ой озодликни чеклаш жазоси тайинлади.


Шунингдек, назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Катта­қўрғон туман ҳудудини тарк этмаслик, алкоголли ичимлик истеъмол қилмасликдан иборат қўшимча чеклашлар ҳам юклатилди.
Темур Алмаматов
Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман 
суди раиси. 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Араб хурмоси истеъмол қилинганда танада қандай ўзгариш юз беради?
Salomatlik

Араб хурмоси истеъмол қилинганда танада қандай ўзгариш юз ..

Араб хурмоси дарахти дунёнинг кўплаб тропик минтақаларида ўстирилади. Ушбу мева ҳамиша...

16 ёшдан машина бошқаришга рухсат бериш таклиф қилинди
Jamiyat

16 ёшдан машина бошқаришга рухсат бериш таклиф қилинди ..

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистонда 16 ёшдан автомобиль...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?