Каттақўрғонда тадбиркорлик янада ривож топади

0 122

Куни кеча давлатимиз раҳбари вилоятимизга ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари билан танишди. Амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ўзининг зарур таклиф ва тавсияларини берди. Вилоят фаоллари, секторлар раҳбарлари, нуронийлар, фермер ва тадбиркорлар билан учрашиб галдаги вазифалар юзасидан топшириқлар берди.

Давлатимиз раҳбари ташрифи давомида вилоятда туризмни ривожлантириш, тадбиркорлик ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни қайта ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. 

Шу йўналишлар моҳиятидан келиб чиқиб республика  Давлат солиқ қўмитаси раиси Бекзод Мусаев  амалга оширилаётган ишлар кўлами билан танишиш, туманда тадбиркорлик соҳасига янада кенгроқ имкониятлар беришни мақбуллаштириш мақсадида Каттақўрғон туманига ташриф буюрди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан учрашувда туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов сўзга чиқиб, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан туманда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишлар юзасидан маълумот берди. Шундан сўнг давлатимиз раҳбарининг топшириғи ва кўрсатмалари асосида каттақўрғонлик тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқотга киришган Давлат солиқ қўмитаси раиси Бекзод Мусаев дастлаб 23 июлда Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар кўлами ҳақида тўхталди. Тадбиркорлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берди.
Учрашув сўнгида Давлат солиқ қўмитаси раиси туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов ва тадбиркорлик соҳаси вакиллари ҳамроҳлигида туманда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида кичик корхонлар, кичик саноат зоналарига ташриф буюрдилар. Янги замонавий лойиҳалар билан танишиб ўзининг зарур таклиф ва тавсияларини берди. Туман фаоллари ҳудудда яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити сабаб ҳозирда 1000 дан ортиқ тадбиркор фаолият олиб бораётган бўлса, ҳукуматимиз томонидан берилаётган имконият ва имтиёзларга жавобан келгусида тадбиркорлик субъектлари сонини 3000 тага етказишга ваъда бердилар.

Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ