Эзгуликни мадҳ этган кеча

0 69

     Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

    Ана шу мақсадда республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлимининг ташаббуси билан туман Маданият саройида “Авлодлар учрашуви” деб номланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, Байналминал жангчилар уюшмаси аъзолари, истеъдодли шоирлар, ёшлар ва халқ орасида ҳурмат этиборга эга фахрий авлод вакиллари туман ёшлари билан учрашдилар.

     Кечада I даражали Меҳнат фахрийси кўкрак нишони соҳиби, кекса авлод вакили Қамаритдин Ахмедов сўзга чиқиб, ёшларимизни комил инсон бўлиб вояга етишида энг аввало ота-она, боғча, мактаб ва маҳалланинг ўрни катталигини алоҳида таъкидлади. Ёш авлодда ватанпарварлик, юртга садоқат туйғулари аввало шу мўъжаз масканлардан шакл ва қадр топишини эътироф этди.

     Шунингдек, учрашувда сўзга чиққанлар ҳозирги пайтда жаҳонда ғоявий ва мафкуравий курашлар бораётган бир даврда ёшларимизни турли зарарли ёт ғояларлар таъсири, жиноятчиликка адашиб қўшилиб қолишни олдини олиш лозимлиги тўғрисидаги куюнчак фикрларни ўртага ташлади.


     Кечада туман Ижодкорлар уюшмаси аъзолари Шерқувват Примов ва Ҳасан Алматовлар бугун юртимизда ёшларимизнинг билим ва етарли таълим-тарбия олишлари учун барча шарт шароит яратилгани, улар бу имкониятлардан самарали фойдаланиб, юрт тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб, ўзларининг юрт, Ватан ва тинчликни мадҳ этувчи шеърларидан намуналар ўқиди.


    Маданият бўлими хонандалари ва 17-сонли мактабгача таълим муассаси болажонлари томонидан намойиш этилган мусиқали чиқиш ва рақслар кеча иштирокчиларига манзур бўлди.


 Жаҳонгир Сафаров.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ