Муҳим ташаббуслар ижроси

0 216

    Тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабида туман халқ таълими бўлимининг ташаббуси билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш» бўйича 5 та муҳим ташаббус асосида маънавий-маърифий, спорт тадбирлари бўлиб ўтди.

    Умумтаълим мактабининг боғида байрамона кайфиятда ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г. Алимова, Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати аъзолари Н.Раббимова, С. Баратова ҳамда тумандаги мактаб директорлари, маҳалла мутахассислари ва ўқувчилар иштирок этди.
    Ёшлар билан юзма-юз учрашувда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Г. Алимова юртимиз келажаги ёшлар қўлида эканлиги, улар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли салбий иллатларга ҳамда ҳуқуқбузарликларга қарши иммунитети шунчалик кучли бўлишини таъкидлаб ўтди.
    Шундан сўнг китобхонлик, рассомчилик, зардўзлик, миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ва спортнинг кураш, стол тенниси, қўл жангги ва шахмат-шашка бўйича ташкил этилган беллашувларда ёшлар ўзаро куч синашдилар.
Тадбир якунида иқтидорли ўқувчилар тадбир ташкилотчилари томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Ж.Сафаров.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ