Хотин-қизларга ғамхўрлик - эртамизга эътибор

0 173

Самарқанд вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Марказий банк, Адлия бошқармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши туман, шаҳарларда хотин-қизларни кўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий ва маънавий билимларини ошириш, тадбиркорликка йўналтириш ҳамда оилаларни мустаҳкамлаш мақсадида учрашувлар ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарорига асосан жойларда тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Каттақўрғон туман ҳокимлигининг мажлислар залида масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги хотин-қизларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш, бахтли ҳаёт кечиришлари учун шарт-шароитлар яратиш, улар ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш ва кредитлар олишида кўмаклашишни назарда тутувчи хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг  жорий йил 21 июндаги Олий Мажлис Сенатининг XX ялпи мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар ҳамда “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва олдинда турган устивор вазифалар тўғрисида маъруза қилди.
Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққан вилоят Марказий банк бошқармаси вакиллари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий корхона, шунингдек юридик шахс ташкил этмасдан оилавий бизнес билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини кредитлаштириш қонун-қоидалари тўғрисида тушунчалар бердилар. 
Йиғилишда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизлар, ўз ишини янги бошлаган ва кенгайтирмоқчи бўлган тадбиркор аёллар, ижтимоий ёрдамга муҳтож ҳамда бошқа тоифадаги иштирокчилар томонидан берилган саволлар ва билдирилган таклифларга атрофлича жавоблар берилиб, мавжуд муаммоларнинг ечими бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Учрашувда туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари С.Баратова, Н.Раббимова ва З.Бердиевалар ҳам иштирок этишиб, юртимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар кўлами ҳақида гапиришди.

Ўз мухбиримиз. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ