Мактабларда кузатув кенгаши иш олиб бормоқда

0 109

Кейинги вақтларда умумий ўрта таълим мактабларида учраётган айрим муаммолар ўқувчиларнинг сифатли таълим олишига таъсир ўтказмай қолмаяпти. Бу ўз навбатида жамоатчилик назоратини кучайтиришни талаб этади.

Халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги "Умумий ўрта таълим муассасасининг "Кузатув кенгаши" ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига асосан умумий ўрта таълим муассасаларида кузатув кенгашининг ташкил этилиши ушбу муаммоларни бартараф этишга хизмат қилаётир. Бунда таълим жараёнининг шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик таъсирини кучайтириш, ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун зарур шарт-шароит яратиш ҳамда таълим-тарбия жараёнини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.


Кузатув кенгаши аъзоларининг сони чекланмаган. Фақат 7 нафардан кам бўлмаган, тоқ сондан иборат таркибда тузилиши белгилаб қўйилган. Кенгаш таркиби 3 йил муддатга ота-оналар, ҳомийлар, собиқ педагог ва битирувчилардан иборат бўлади. Йиғилишлар эса камида уч ойда бир бор ўтказилади.


Эътироф этадиган жиҳати шуки, кенгаш таълим муассасасининг молиявий ҳисоботлари, ҳомийлик ва хайрия маблағларининг кирим қилиниши, сарфланиши ҳақидаги маълумотлар билан танишиш ваколатига эга. Шунингдек, мактабнинг раҳбар ва педагог ходимларини моддий рағбатлантириш, маблағларнинг коммунал тўловларга мақсадли сарфланишини ўрганиб чиқиш, мактаб раҳбарига ўз таклифини билдириш коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда ўз таклифларини билдириши мумкин.


Бугунги кунда туманимизда мавжуд 100 та умумтаълим мактабида ана шундай кузатув кенгашлари ташкил этилган бўлиб, 700 нафардан ортиқ фуқаро кенгаш аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда. 

Камол Ачилов,
туман халқ таълими бўлими мудири.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ